Сортировать статьи по: sana | популярности | посещаемости | комментариям | алфавиту
Yangilik haqida
  • Ko'rildi: 1536
  • Muallif: admin
  • Sana: 21-03-2016, 14:44
21-03-2016, 14:44

Prezident Islom Karimovning Navro‘z bayramiga bag‘ishlangan tantanali marosimdagi tabrik so‘zi

Bo'limlar: Информация

Navro'z

Aziz yurtdoshlarim, qadrdonlarim!

Muhtaram mehmonlar!

Biz Vatanimiz va el-yurtimizning tarixiy sana va ayyomlariga bag‘ishlangan bayramlarni katta tayyorgarlik va xursandchilik bilan o‘tkazamiz.

Lekin, hech ikkilanmasdan aytish mumkin: ayni shu kunlarda qutlug‘ qadamlari bilan diyorimizga kirib kelayotgan, bahor, yasharish va yangilanish ramzi, sharqona yangi yil debochasi bo‘lmish Navro‘zi olamni kutib olish va o‘tkazish marosimlari va xursandchiligini hech qaysi bayram bilan solishtirib, qiyoslab bo‘lmaydi, albatta.

Bugun, shu fursatdan foydalanib, mana shu go‘zal maydonda bayramona kayfiyat bilan jamuljam bo‘lib o‘tirgan siz, azizlarga, sizlarning timsolingizda butun xalqimizga o‘zimning chuqur hurmat-ehtiromimni, mehr-muhabbatimni bildirib, Navro‘z ayyomi bilan tabriklash – men uchun katta baxt.
Yangilik haqida
  • Ko'rildi: 682
  • Muallif: admin
  • Sana: 11-03-2016, 14:29
11-03-2016, 14:29

“Сиз доимо ардоғимиздасиз” шиори остида тантанали байрам тадбири ўтказилди

Bo'limlar: ---

“Сиз доимо ардоғимиздасиз” шиори остида тантанали байрам тадбири ўтказилди

8-март “Халқаро хотин-қизлар куни”га бағишлаб, жорий йилнинг 5 март куни “Баркамол авлод” болалар марказида халқ таълими муассасаларида узоқ йиллардан буён самарали меҳнат қилиб келаётган устоз-аёлларни табриклаш мақсадида, 450 нафардан зиёд хотин-қизларни таклиф этган холда “Сиз доимо ардоғимиздасиз” шиори остида тантанали байрам тадбири ўтказилди.
Yangilik haqida
  • Ko'rildi: 634
  • Muallif: admin
  • Sana: 7-03-2016, 12:37
7-03-2016, 12:37

Ўзбекистон хотин-қизларига байрам табриги

Bo'limlar: ---

Муҳтарама онахонлар, қадрли опа-сингиллар, дилбар қизларим!
8-mart

Она табиат чирой очиб, атроф-муҳит яшил либосга бурканиб, баҳор нашидаси тобора кучайиб бораётган айни шу фусункор айёмда сиз, азизларимни, сизларнинг тимсолингизда бутун Ўзбекистон хотин-қизларини 8 март байрами билан чин қалбимдан табриклашни ўзим учун катта бахт деб ҳисоблайман.

Мана шу байрам кунларида биз – юртимизнинг кексаю ёш барча-барча эркак зоти, мард ўғлонлари ҳақиқатан ҳам Яратганнинг мўъжизаси бўлмиш аёл сиймоси олдида, авваламбор, меҳрибон оналаримиз олдида бош эгиб, таъзим бажо келтирамиз.
Yangilik haqida
  • Ko'rildi: 1104
  • Muallif: admin
  • Sana: 12-02-2016, 18:17
12-02-2016, 18:17

2016 йил 12 февраль куни вилоят Баркамол авлод болалар марказининг катта йиғилишлар залида кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди.

Bo'limlar: Информация

2016 йил 12 февраль куни вилоят Баркамол авлод болалар марказининг  катта йиғилишлар залида кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди.

2016 йил 12 февраль куни вилоят Баркамол авлод болалар марказининг катта йиғилишлар залида бошқарма бошлиқ ўринбосарлари, бўлим бошлиқлари, шаҳар, туман ХТМФМТ ва ТЭ бўлимининг мудир ўринбосарлари вилоятдаги 454 та мактабгача таълим муассасалари мудирлари иштирокида кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди.
Yangilik haqida
  • Ko'rildi: 877
  • Muallif: admin
  • Sana: 12-02-2016, 18:04
12-02-2016, 18:04

2016 йил 11 февраль куни Андижон вилоят халқ таълими бошқармасида “Ўзбекистон” телеканали томонидан тасвирга олинган “Қиёматга қолган қарз” номли ҳужжатли фильм намойиши ва унинг муҳокамаси бўлиб ўтди

Bo'limlar: Информация

Мазкур йиғилишда вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғининг ўринбосарлари, аппарат ходимлари, бўлим бошлиқлари, мутахассислар, туман (шаҳар) халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими мудирлари, таълим муассасалари раҳбарлари иштирок этдилар.
2016 йил 11 февраль куни Андижон вилоят халқ таълими бошқармасида  “Ўзбекистон” телеканали томонидан тасвирга олинган “Қиёматга қолган қарз” номли ҳужжатли фильм намойиши ва унинг муҳокамаси бўлиб ўтди
Yangilik haqida
  • Ko'rildi: 1323
  • Muallif: admin
  • Sana: 6-02-2016, 11:15
6-02-2016, 11:15

Маънавиятимиз сарчашмалари

Bo'limlar: ---

Андижон вилоятидаги умумтаълим мактабларида “Навоийхонлик” ва “Бобурхонлик” ойлиги доирасида адабий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтмоқда.


manaviyat

Президентимиз раҳнамолигида миллий меросимизни тиклаш, хусусан, буюк аждодларимиз Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва ижодини ўрганиш, уларнинг инсонпарварлик ғоялари билан йўғрилган асарлари мазмун-моҳиятини аҳоли, айниқса, навқирон авлод онгига чуқур сингдириш, ёшларни ватанпарварлик ва миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилмоқда
Yangilik haqida
  • Ko'rildi: 682
  • Muallif: admin
  • Sana: 6-02-2016, 11:11
6-02-2016, 11:11

Саодат мактаби

Bo'limlar: ---

Алишер Навоий адабий мероси – бебаҳо маънавий хазина. Буюк мутафаккирнинг беназир шахси ҳамиша эъзоз ва эътиборда.

Бундай муҳаббат ва ҳурмат туйғуси «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати томонидан «Камолот»да меҳмонда» лойиҳаси доирасида ўтказилган онлайн мулоқотда ҳам ўз ифодасини топди.

Ёшлар ижод саройида ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон халқ артисти Саидкомил Умаров, адабиётшунос олим Отабек Жўрабоев ва бошқалар Навоий асарларининг мазмун-моҳияти, жаҳон адабиётидаги юксак мақоми, баркамол авлод тарбиясидаги ўрни ҳақида интернет орқали мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан берилган саволларга жавоб қайтарди.
Yangilik haqida
  • Ko'rildi: 1679
  • Muallif: admin
  • Sana: 5-02-2016, 23:43
5-02-2016, 23:43

2016 йил 5 февраль куни Андижон шаҳридаги 43-мактабгача таълим муассасасида «Биз А.Навоий авлодларимиз» мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди

Bo'limlar: Информация

Андижон вилояти халқ таълими бошқармасининг кўрсатмасига асосан «Таълим муассасаларида буюк алломалар ойлиги » деб эълон қилинганлиги муносабати билан 2016 йил 5 февраль куни Андижон шаҳридаги 43-мактабгача таълим муассасасида «Биз А.Навоий авлодларимиз» мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

43-MTM

Андижон шаҳридаги 43-мактабгача таълим муассасаси замонавий бинода жойлашган бўлиб, хозирда 9та гуруҳларда 180 нафар мактабгача ёшдаги болалар давлат талаблари асосида мактаб таълимига ҳар томонлама пухта тайёрланмокда.
Yangilik haqida
  • Ko'rildi: 1714
  • Muallif: admin
  • Sana: 20-01-2016, 13:03
20-01-2016, 13:03

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2015 йил 11 декабрдаги 356-сонли қарори ижросини таъминлаш бўйича вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан амалга оширилаётган ишлар хақида

Bo'limlar: ---

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2015 йил
11 декабрдаги “Болалар-ўсмирлар спорт мактаблари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги 356-сонли қарори ҳамда шу мазмундаги ҳалқ таълими вазирлигининг 2015 йил 16 декабрдаги 326-сонли буйруғи ижросини таъминлаш юзасидан вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан бир қатор ишлар амалга оширилди.
Yangilik haqida
  • Ko'rildi: 1401
  • Muallif: admin
  • Sana: 20-01-2016, 12:47
20-01-2016, 12:47

“Ўқувчилар ўртасида суицид ҳолатларини ривожланиш динамикаси ва профилактикаси” ҳамда таълим муассасаларида психологик хизматни самарали ташкил этиш юзасидан жойларда ўтказилган семинар йиғилишлар

Bo'limlar: ---

“Ўқувчилар ўртасида суицид ҳолатларини ривожланиш динамикаси ва профилактикаси” ҳамда таълим муассасаларида психологик хизматни самарали ташкил этиш юзасидан жойларда ўтказилган семинар йиғилишлар
Вояга етмаганлар ўртасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида “Ўқувчилар ўртасида суицид ҳолатларини ривожланиш динамикаси ва профилактикаси” ҳамда таълим муассасаларида психологик хизматни самарали ташкил этиш юзасидан 2016 йил 14-16 январь кунлари Андижон шаҳар, Асака, Шахрихон, Олтинкўл, Қўрғонтепа ва Хўжаобод туманларида Республика Бош Прокуратурасининг вояга етмаганлар ўртасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатларини олдини олиш бўйича мустақил эксперт мутахассиси Ш.Ф.Мустафоева иштирокида худудий ўқув-амалий семинар-йиғилишлари ўтказилди.
^