Andijon viloyati xalt ta'limi boshqarmasi » Musiqa va san'at maktablari
Информация к новости
  • Ko'rildi: 1815
  • Muallif: admin
  • Sana: 22-10-2015, 10:27
22-10-2015, 10:27

Musiqa va san'at maktablari

Bo'lim: ---

Андижон вилояти ҳокимлиги халқ таълими бошқармаси тизимидаги Болалар мусиқа ва санъат мактабларида амалга оширилган ишлар ҳақида

М А Ъ Л У М О Т



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 8 июлда қабул қилинган “Болалар мусиқа ва санъат мактабларининг моддий-техник базасини мустахкамлаш ва уларнинг фаолиятини янада яхшилаш бўйича 2009-2014 йилларга мўлжалланган Давлат дастури тўғрисида”ги ПҚ-910-сонли қарори ижросини таъминлаш, Халқ таълими вазирлигининг 2008 йил 28 июлдаги 8/1-ҲБ-сонли буйруғи ҳамда Андижон вилояти ҳокимининг 2008 йил 12 августдаги 176-сонли қарори ижросини бажариш мақсадида Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси тизимдаги болалар мусиқа ва санъат мактаблари бўлинмаси томонидан 2015 йил мобайнида қуйидаги ишлар амалга оширилди.

Андижон вилоятидаги 4 та шаҳар ва 13 та туманларда фаолият кўрсатиб келаётган 29 та болалар мусиқа ва санъат мактабларида жаьми 838 нафар педагог ходимлар фаолият кўрсатади. Шундан 223 нафари олий, 615 нафари ўрта махсус маълумотга эга. Ушбу йилда Болалар мусиқа ва санъат мактабларига ўқувчиларни жалб қилиш юзасидан бир қанча ишлар амалга оширилган бўлиб, 2015-2016 ўқув йилига 4585 нафар ўқувчиларни қабул қилиш режалаштирилган. Ҳозирги кунда ўқувчилар сони 4368 нафарни ташкил этади. Болалар мусиқа ва санъат мактабларига жами 17 нафар педагог кадрлар жалб қилинди “Ота-оналар томонидан болаларнинг мусиқа ва санъат мактабларида ўқиш учун ҳақ тўлаш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ ота-оналар бадалидан тушум ва ҳаражатлар назоратга олинди. Андижон вилояти ҳалқ таълими бошқармасининг 2010 йил 12 январдаги № 62-сонли буруғи билан вилоятда фаолият кўрсатаётган БМСМ ларининг ўқитувчи, концертмейстер ва раҳбарларини малака ошириш жадвали ишлаб чиқилди.

2015 йил давомида А.Авлоний номли ХТХҚТМОИ да малака ошириш режаси бўйича 8 нафар мактаб директорлари, 6 та ўқитувчи концертмейстерлар Ўзбекистон давлат консерваториясида ва 2 та ўқитувчи Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактабида малака ошириб келишди. 2015 йилда иқтидорли ёшларни излаб топиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, истеъдод ва маҳоратларини намоён этишлари учун имконият яратиш, ёш авлодни маънавий оламини бойитиш, маданий савиясини юксалтириш, санъат ва гўзалликка интилишини кучайтириш, миллий санъат анъаналари ва йўналишларини сақлаб қолиш, ривожлантириш ва давом эттириш мақсадида, истеъдодли ёшлар ўртасида курик танловлар Болалар мусиқа ва санъат мактабларида фортепиано, дамли чолғулар, торли чолғулар ҳамда эстрада ижрочилиги йўналишилари бўйича ўтказилиб келинмокда.


Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.
^