Andijon viloyati xalt ta'limi boshqarmasi » Информация » “Биз буюк юрт фарзандларимиз!” шиори остида ўтказилаётган ёшлар фестивали доирасида вилоят халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги таълим муассасаларида 2016 йил 11-12-13 май кунлари тарғибот ишлари олиб борилди
Информация к новости
  • Ko'rildi: 1427
  • Muallif: admin
  • Sana: 16-05-2016, 19:15
16-05-2016, 19:15

“Биз буюк юрт фарзандларимиз!” шиори остида ўтказилаётган ёшлар фестивали доирасида вилоят халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги таълим муассасаларида 2016 йил 11-12-13 май кунлари тарғибот ишлари олиб борилди

Bo'lim: Информация

Biz buyuk yurt farzandlarimiz


Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси тасарруфида жами 741 та умумтаълим мактаблари мавжуд бўлиб, уларда 409507 нафар ўқувчилар таълим оладилар.
Вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан жорий йилнинг 11-12 май кунлари вилоятда ўтказилган “Биз буюк юрт фарзандларимиз!” шиори остидаги ёшлар фестивали доирасида таълим муассасаларида хозирги кунда ёшлар тарбиясига салбий таъсир кўрсатаётган омиллар ва унга қарши кураш борасида тарғибот ишлари амалга оширилмоқда.
Жумладан, 11 май куни 741 та таълим муассасаларида “Оммавий маданият ва ёшлар маънавияти”, “Махдудлик ёки гедонизм”, “Президентимизнинг ёшларга мурожаати”, Гулсанам Мамазитованинг “Биз буюк юрт фарзандларимиз” номли қўшиғининг намойишлари ташкил этилди. Ўтказилган тарғибот тадбирларида вилоятдаги 741 та умумтаълим мактабларининг 155 000 дан зиёд ўқувчи ёшлари фаол иштирок этдилар.
Фестивалнинг иккинчи куни таълим муассасаларида ўқувчи ёшлар ўртасида “Диний экстремизм ва терроризм-ёшлар келажагига тахдид”, “Қиёматга қолган қарз” фильми, “Озод юрт” қўшиғи, Гулсанам Мамазитованинг “Биз буюк юрт фарзандларимиз” номли қўшиғининг намойишлари ташкил этилди. Ўтказилган тарғибот тадбирларида вилоятдаги 741 та умумтаълим мактабларининг 198 000 дан зиёд ўқувчи ёшлари фаол иштирок этдилар.
Фестивалнинг учинчи куни таълим муассасаларида ўқувчи ёшлар ўртасида “Мактабга олиб борувчи 25 хавфли йўл” ва қисқа метражлик фильмлар намойишлари ташкил этилди. Ўтказилган тарғибот тадбирларида вилоятдаги 741 та умумтаълим мактабларининг 206 000 дан зиёд ўқувчи ёшлари фаол иштирок этдилар.

Biz buyuk yurt farzandlarimiz

Фестиваль доирасила умумтаълим мактабларида ҳар бир қўйилган мавзу бўйича мактабнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари ва тарих фани ўқитувчилари томонидан изоҳ берилди.
Шунингдек, таълим муассасалари Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан интернет тармоғида ўтказилаётган “Ўзбекча флешмоб”да ўзларининг ижодий ишлари билан қатнашиш мақсадида 250 дан ортиқ кўринишлар яратдилар.
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.
^