Andijon viloyati xalt ta'limi boshqarmasi » Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги“Ягонасан, муқаддас Ватан” Республика кўрик-танлови ҳақида маълумот
Информация к новости
  • Ko'rildi: 2007
  • Muallif: admin
  • Sana: 25-05-2016, 11:46
25-05-2016, 11:46

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги“Ягонасан, муқаддас Ватан” Республика кўрик-танлови ҳақида маълумот

Bo'lim: ---

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги“Ягонасан, муқаддас Ватан” Республика кўрик-танлови ҳақида маълумот
Festival

Халқ таълими вазирлиги тизимидаги давлат педагогика институтлари, республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейлари, умумий ўрта таълим мактаблари, мактабгача таълим муассасалари ҳамда болалар мусиқа ва санъат мактабларининг талабалари, ўқувчилари, тарбиячи ва ўқитувчилари ўртасида ўтказиладиган кўрик-танловнинг Республика босқичи Халқ таълими вазирининг 2016 йил 27 апрелдаги 106-сонли буйруғига асосан 2016 йил 19-20 май кунлари Андижон шаҳридаги вилоят “Баркамол авлод” болалар маркази ва 3-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби биноларида ўтказилди.
Festival 1

Танловда Қорақалпоғистон Республика, Тошкент шаҳар ва вилоятлардан жами 142 нафар иштирокчилар иштирок этдилар.
Вилоят ҳокимлигининг режа топшириғига асосан мазкур 142 нафар иштирокчилар Андижон давлат университетининг 2-сон талабалар ётоқхонасига жойлаштирилди. 2016 йил 17 май кунидан бошлаб АДУнинг 1-сон ошхонасида 3 маҳал овқатлантирилди.
2016 йил 19 май куни вилоят “Баркамол авлод” болалар марказида Республика кўрик-танловининг очилиш маросими ўтказилди. Очилиш маросимида вилоятлардан 142 нафар иштирокчилар, Андижон шаҳрининг 30-мактабининг 80 нафар ўқувчилари иштирок этдилар. Танловни Халқ таълими вазирининг ўринбосари Д.М.Кенжаев, Андижон вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари М.С.Нишонов очиб берди.
Танловда қуйидагилар ҳакамлар ҳайъати бўлдилар.
1. Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институти профессори; Ўзбекистон халқ хофизи – Бекназар Дусмуродов анъанавий ижрочилик бўйича Хайъат раиси;

2. Ўзбекистон халқ артисти, Исмоил Джалилов академик ва эстрада ижрочилик бўйича Хайъат раиси;

3. Ўзбекистон давлат консерваторияси доценти – Хуршида Турсунова хайъат аъзоси;

4. Глиэр номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейи эстрада ижрочилиги бўлими бошлиғи -Дилфуза Зоитова хайъат аъзоси;

5. “Ёш куч” журнали бош муҳаррири, шоир – Юсуф Жўраев
хайъат аъзоси;
2016 йил 20 май куни вилоят “Баркамол авлод” болалар марказида танловнинг ёпилиш маросими ўтказилди. Республика кўрик-танловининг якунларига кўра қуйидагилар 4 та йўналиш бўйича ғолиб деб топилди.

Akademik


Estrada


Folklor


Xonanda


Вилоят халқ таълими бошқармаси
Маънавий-аҳлоқий тарбия ишлар маркази
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.
^