Andijon viloyati xalt ta'limi boshqarmasi » 2016 йил 25 май куни вилоятдаги 741 та умумтаълим мактабларининг барчасида “Хайр мактаб-салом коллеж” тадбирлари юқори савияда ўтказиди
Информация к новости
  • Ko'rildi: 1866
  • Muallif: admin
  • Sana: 27-05-2016, 12:09
27-05-2016, 12:09

2016 йил 25 май куни вилоятдаги 741 та умумтаълим мактабларининг барчасида “Хайр мактаб-салом коллеж” тадбирлари юқори савияда ўтказиди

Bo'lim: ---

Songi qongiroq


“Хайр мактаб-салом коллеж” тадбирлари барча умумтаълим мактабларининг очиқ майдонларида, ўқувчилар хавфсизлигини таъминлаган ҳолда хуқуқ тартибот органлари вакиллари иштирокида ўтказилди.
Ушбу тадбирларда ҳавфсизликни таъминлаш мақсадида Ички ишлар ходимларидан жами 1157 нафари иштирок этдилар.

Songi qongiroq


“Хайр мактаб-салом коллеж” тадбирлари вилоятдаги мавжуд 741 та умумий ўрта таълим мактабларининг барчасида эрталаб 8-00 да Ўзбекитон Республикаи Давлат мадҳияси садолари остида бошланиб, 8-35 да якунланди. Тадбирлар ҳар бир мактабда алоҳида ишлаб чиқилган сценарий асосида, “Замонавий билимлар билан замонавий касб-ҳунарга эга бўламиз” шиори остида ўтказилди.
Байрам тадбирларида вилоят, шаҳар, туман ҳокимликлари, халқ таълими, ўрта махсус каб хунар таълими бошқармаси, вилоят педагог ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти, “Камолот” ЁИХ, Ички ишлар, қишлоқ, маҳалла фуқаролар йиғинлари фаоллари, фахрийлар, ота-оналар, собиқ ўқувчилар ва тиббиёт ҳодимлари иштирок этдилар.
Тадбирларда 41715 нафар 9-синф битирувчилари ва уларнинг 2091 нафар синф раҳбарлари, 26082 нафар педагоглар, 1922 нафар маҳаллий ҳокимлик вакилларидан 1922 нафар, 41666 нафардан зиёд ота-оналар ва 163490 нафардан зиёд 1-8-синф ўқувчиларидан вакиллар иштирок этдилар.
Шунингдек, тадбир иштирочиларига юртимизда мустақиллик йилларида эришилган ютуқлар, амалга оширилган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари тўғрисида маълумотлар берилиб, жонли мулоқотлар ташкил қилинди. Ўқув йили давомида аъло баҳоларга ўқиган, юқори кўрсаткичларга эришган иқтидорли ўқувчилар ҳамда мактаб хаётида фаол иштирок этган ота-оналар таълим муассасалари томонидан фахрий ёрлиқ ва ташаккурномалар билан тақдирландилар. Тадбирлар якунлангач 9-синф битирувчиларини касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларга тўлиқ қамраб олиш мақсадида ҳудудлардаги мавжуд ўзлари танлаган коллежлар ва академик лицейларга ота-онаси ва ўқитувчилари билан бирга ташрифлари ташкил қилинди.
Ўқувчиларнинг ҳавфсизлигини таъминлаш мақсадида Андижон шаҳридаги “А.Навоий” номли истироҳат боғи, “Болалар” боғи, “Камолот” ёшлар боғи, Андижон шаҳридаги “Боғи-Бобур”, “Нодирабегим” истироҳат боғларига, Хўжаобод туманидаги “Имом-ота”, Булоқбоши туманидаги “Ширмонбулоқ” дам олиш оромгоҳларига таълим ходимларидан иборат масъуллар бириктирилди.
Вилоятдаги барча умумтаълим мактабларида “Хайр мактаб-салом коллеж” тадбирлари барча ҳавфсизлик чораларини кўрган ҳолда тинч, осойишта, кўтаринки рухда ўтказилди. Байрам тадбирлари оммавий ахборот воиталари орқали кенг ёритилди.
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.
^