Andijon viloyati xalt ta'limi boshqarmasi » Информация » Избоскан тумани ХТМФМТ ва ТЭ булимининг анъанавий Август кенгаши 2016 йил 21 июль куни кургазмали тарзида тумандаги 2-умумий урта таълим мактабида булиб утди
Информация к новости
  • Ko'rildi: 2010
  • Muallif: admin
  • Sana: 26-07-2016, 17:11
26-07-2016, 17:11

Избоскан тумани ХТМФМТ ва ТЭ булимининг анъанавий Август кенгаши 2016 йил 21 июль куни кургазмали тарзида тумандаги 2-умумий урта таълим мактабида булиб утди

Bo'lim: Информация

izboskan tumani


2016-2017 укув йили олдидан туманда утказилган анъанавий Август кенгаши “Сифатли таълим-тарбия бош вазифамиздир" шиори остида утказилиши таълим муассасалари рахбарларининг масъулиятини ва ташаббускорлигини оширишга каратилди. Янги укув йили олдидан анъанавий Август кенгашларига тайёргарлик ишларини ташкил этиш, Август кенгашларида 2015-2016 укув йилининг якунлари буйича утказилган таълим сифати мониторинги, фан олимпиадалари, “Билимлар беллашуви”да укувчиларнинг билимларида аникланган бушликлар ва уларни тулдириш юзасидан тавсиялар бериш, укитувчиларнинг касбий махоратларини янада ошириш, илгор тажрибаларни таргиб килиш оркали янги укув-йилида таълим-тарбия сифатини янада ошириш юзасидан устивор йуналишлар белгилаб олинди.
Ушбу утказилган кенгашда вилоят хокими Ш.Абдурахмонов, туман хокими У.Абдуллаев, вилоят халк таълими бошкармаси бошлиги С.Исмоилов ва унинг вакиллари, туман прокурори Ш.Абдуллаев, туман ички ишлар булими бошлиги С.Аскаров, туман ва шахар халк таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш булимлари мудирлари ва уларнинг вакиллари, туман молия булими вакили, туман халк таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш булими ходимлари, барча таълим муассасалари рахбарлари, ташкилот, Корхона рахбарлари, фукаролар йигинлари раислари ва жамоатчилик вакиллари хамда ота-оналар жами булиб 470 нафар иштирок этишди.

avgust izboskan


Кенгашда вилоят хокими Ш.Абдурахмонов, туман хокими А.Абдуллаев, вилоят халк таълими бошкармаси бошлиги С.Исмоилов, туман халк таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш булими мудири Н.Кобилова, фахрий устоз Ш.Зухридинов хамда 16-умумий урта таълим мактабининг тарих фани ёш укитувчиси М.Йигиталиев, 25- умумий урта таълим мактаби укитувчиси Р.Абдуллаева, 26-мактабгача таълим муассасаси мудираси М.Кипчакова, У.Хамдамов 15-умумий урта таълим мактабининг директор уринбосари ва туман Болалар ва усмирлар спорт мактаби мураббийси M.Fоффаровалар сузга чикиб, уз фикр мулохазаларини, тавсияларини билдириб утишди.
Шунингдек, ушбу кенгашда 20 та фан хамда 13 та таълим йуналишларида 33 та шуъбаларда халк таълими вазирлигининг Республика таълим маркази томонидан берилган тавсиялари асосида илгор тажрибали, устоз педагоглар томонидан тренинг машгулотлари утказилди.
Шуъба йигилишларида туманлардан келган методист ва укитувчилар иштирок этдилар ва узларининг таклиф ва мулохазаларини билдирдилар.
Хар бир шуъбаларда бугунги кунда туманда амалга оширилаётган фан ва йуналишлар буйича ютук ва муаммолар асосида ечимлар белгилаб олинди. Хар бир фан ва йуналишлар буйича утказилган шуъбаларни натижалари асосида ялпи анънавий йигилишларига ютук ва муаммолар ва уларнинг ечимлари хакида тавсиялар ишлаб чикилди хамда тавсия этилди. Шундан келиб чикиб, ялпи йигилишнинг кун тартибидаги хар иккала масала юзасидан тайёрланган туман ХТМФМТваТЭ булими мудири Н.Кобилованинг хисобот маърузаси хамда туман хокими У.Абдуллаевнинг таълим сохасида олиб борилган ишлар юзасидан маърузаси тайёрланиб, ялпи йигилиш иштирокчиларига эътироф этилди. Кун тартибидаги хар иккала масала юзасидан кенгаш катнашчилари хукмига хавола этилган маърузалар юзасидан тегишли чора-тадбирлар хамда карорлар кабул килинди. Кабул килинган чора-тадбирлар хамда карорларнинг бажарилиш нуктаи назаридан аник муддат ва масъуллар белгилаб олинди
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.
^