Сортировать статьи по: sana | популярности | посещаемости | комментариям | алфавиту
Yangilik haqida
  • Ko'rildi: 2010
  • Muallif: admin
  • Sana: 26-07-2016, 17:11
26-07-2016, 17:11

Избоскан тумани ХТМФМТ ва ТЭ булимининг анъанавий Август кенгаши 2016 йил 21 июль куни кургазмали тарзида тумандаги 2-умумий урта таълим мактабида булиб утди

Bo'limlar: Информация

izboskan tumani


2016-2017 укув йили олдидан туманда утказилган анъанавий Август кенгаши “Сифатли таълим-тарбия бош вазифамиздир" шиори остида утказилиши таълим муассасалари рахбарларининг масъулиятини ва ташаббускорлигини оширишга каратилди. Янги укув йили олдидан анъанавий Август кенгашларига тайёргарлик ишларини ташкил этиш, Август кенгашларида 2015-2016 укув йилининг якунлари буйича утказилган таълим сифати мониторинги, фан олимпиадалари, “Билимлар беллашуви”да укувчиларнинг билимларида аникланган бушликлар ва уларни тулдириш юзасидан тавсиялар бериш, укитувчиларнинг касбий махоратларини янада ошириш, илгор тажрибаларни таргиб килиш оркали янги укув-йилида таълим-тарбия сифатини янада ошириш юзасидан устивор йуналишлар белгилаб олинди.
Ушбу утказилган кенгашда вилоят хокими Ш.Абдурахмонов, туман хокими У.Абдуллаев, вилоят халк таълими бошкармаси бошлиги С.Исмоилов ва унинг вакиллари, туман прокурори Ш.Абдуллаев, туман ички ишлар булими бошлиги С.Аскаров, туман ва шахар халк таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш булимлари мудирлари ва уларнинг вакиллари, туман молия булими вакили, туман халк таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш булими ходимлари, барча таълим муассасалари рахбарлари, ташкилот, Корхона рахбарлари, фукаролар йигинлари раислари ва жамоатчилик вакиллари хамда ота-оналар жами булиб 470 нафар иштирок этишди.
^